БАВОСИЛ ‒ XII АСР КАСАЛЛИГИ: ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА БАВОСИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ

Authors

  • Ахророва Л.Б Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон
  • Сулаймонов Ж.О Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон
  • Бозоров Д.П Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон
  • Ҳикматов Ж.С Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон

Keywords:

ҳомиладорларда бавосил, ретроспектив ва проспектив таҳлил, даволаш.

Abstract

Тадқиқотда  иккинчи ва учинчи триместрдаги 87 нафар (100%) беморни ўз ичига олган ретроспектив ва проспектив ўрганилди. Барча беморларда ўзларининг характерли шикоятларига мос равишда  бавосил тугунларнинг турли шакллари мавжудлиги аниқланди. Тадқиқот ишлари Бухоро давлат тиббиёт институти Акушерлик ва гинекология кафедраси ҳамда  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Колопроктология бўлими ҳамкорлигида амалга оширилди. Беморларнинг ёши ўртача 21±2.3 дан 39±3.7 ни ташкил этди.

Биз  текширган барча беморлар олиб борилган даволаш ва олдини олиш тадбирларига қараб 2 гуруҳга бўлинди: назорат ва асосий. Беморларни танлаш патологик тугунларнинг табиати, уларнинг асоратлари ва ҳомиладорлик давомийлигидан қатъи назар, рандомизациялашган гуруҳларда   амалга оширилди. Барча беморларнинг 12 (13.8%) Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг Колопроктология бўлимидан  ва 75  (86.2 %) бемор  Бухоро вилоят туғруқ комплексининг патология бўлимидан олинди. Ҳомиладорлик даврига қараб беморлар қуйидагича тақсимланди: 2-триместрда-39  (44,8%), 3-триместрда 48 ( 55,2 %) бемордан иборатдир.

Downloads

Published

2022-04-25