МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИНИ МОҲИЯТИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ
Keywords:
болалар, мактабгача таълим муассасалари, ҳамширалар, саломатлик, тиббий хизмт.Abstract
Саломатлик мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши, аҳолининг турмуш шароити ва турмуш даражаси,ҳаёт услуби, таълими, маданияти, шунингдек, аҳолининг турмуш тарзига узвий боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Саломатликни муҳофазалаш ва асраш нафақат мамлакатимизда юқори меҳнат унумдорлиги, фаровонликни ошириш учун муҳимдир, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг кафолати ҳамдир.
Келажак ёшлар қўлида, шундай екан аҳоли қатламининг асосий негида турувчи ёш авлод-болаларнинг саломатлигига янада эътибор қаратиш ва уларнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик жараёнида мамлакатдаги сиёсий тизимдан қатъий назар, тиббиёт ходимларининг болалар саломатлиги муаммоларига эътиборлари доимо долзарбдир.
Бугунгу кунда дунё бўйлаб тиббиёт фанининг ривожланиши ва тиббий технологияларнинг такомиллашиши, аҳолига тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш шартлари ва усуллари билан тиббиёт ходимларининг соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолиятининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Тиббий хизматлар ва бўлимларнинг яхши мувофиқлаштирилган ишини ташкиллаштиш билим ва маҳоратга, фаолият давомидаги профессионал муносабатга боғлиқир. Болалар билан ишлашда тиббиёт ходимларининг юқори профессионаллиги алоҳида аҳамиятга эга.
Ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам профилактика чора тадбирларни амалга ошириш энг долзарб муаммоларда бири ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳлоҳатларга боғлиқ ҳолда, тиббиёт ходимларига катта масъулият юкланган: уларнинг ваколатлари чэгаралари нафақат парвариш масалаларида, балки патологик ҳолатларни ташхислашда ҳам кэнгаймоқда. Бу мактабгача таълим муассасалари шароитида болаларни профилактик текшириш жараёнида энг катта аҳамиятга эга.