ТОЛИБОН ҲУКУМАТИНИ ТАН ОЛИШ: ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ
Keywords:
сиёсий режим, халқаро субъект, тан олиш, ҳукумат ва давлат, де-факто, де-юре, ички сиёсат, стратегик ҳамкорлик, шартнома, баёнот, халқаро хужжат, дипломатик вакиллар, консуллик, агрессия.Abstract
Мазкур мақолада Афғонистоннинг ҳукуматига келган Толибон ҳаркатининг расмий ҳукумат сифатида тан олиш масалалари изчил тарзда, юридик нуқтаи назардан батафсил таҳлил этилган. Шунингдек, чет эл мамлакатлари томонидан тан олиш давлатнинг мавжудлигига қандай таъсир қилишининг назарий-ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилган. Ушбу мақола мавзуси бўйича илғор хорижий ва миллий олимларнинг фикрлари ўрганилган ва халқаро ҳуқуқнинг умумэтироф этилган қоидалари асослаб берилган. Шу билан бирга, мавзу доирасида Ўзбекистоннинг толибон ҳукуматига бўлган муносабати кўриб чиқилди ва ҳуқуқий асослантирилди ҳамда халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик манбалари тизимли, таҳлилий-қиёсий ўрганилган. Мавзуга оид маълумотларнинг тушунарли бўлишини таминлаш мақсадида жадваллардан фойдаланилди.