Вакиллик органи бўлган парламентнинг шаклланишига оид ижтимоий-сиёсий ёндашувлар

Authors

  • Ахатжонов Сунатилла Наманган давлат университети мустақил тадқиқотчиси

Abstract

Жаҳонда парламентнинг ташкил топиши бевосита Парламентнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Парламент ҳақидаги замонавий тасаввурлар халқнинг минг йиллик бошқарув усули асосида шаклланган. Кейинчалик олимлар мазкур бошқарув усулини “демократия” деб аташган.  Демократиянинг идеал шаклида  барча фуқаролар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга бўлиб, долзарб масалаларни муҳокама этиш учун бир жойда тўпланадилар. Натижада овоз бериш йўли билан  қарор қабул қилинади. Албатта, бундай бошқарув усули кичик аҳоли пунктлари учун самаралидир, аммо бутун давлат миқёсидачи? Бир жойга бараваракайига 10 миллион ёки ундан ортиқ одамларни йиғиб бўлармиди?  Йиққан тақдирда ҳам бундай йиғилиш неча кун давом этади? Чунки, қоидага кўра, ҳар бир фуқарога ўз фикрини айтиш учун сўз бериш керак. Шу сабабли кўп сонли фуқаролар номидан гапира оладиган битта вакилни сайлаш тақозоси пайдо бўлди. Албатта бу “соф демократия” эмас эди. Чунки сайланган фуқаронинг ўз дунёқараши, воқеа-ҳодисага нисбатан ўз фикри бўлади. Айнан соф демократия инъикосини биз замонавий Швейцария бошқарувида кўришимиз мумкин. У ерда бир йилга “амтман”, яъни депутатлар сайланиб, улар профессионал даражада қонун лойиҳасини ишлаб чиқишади, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар эса уни ё тасдиқлашади ёки йўқ.  Бундай бошқарув  кўриниши плебисцитар демократия деб аталади

Downloads

Published

2022-10-12