КОНЦЕПТ ВА УНИНГ ЛИСОНИЙ ВОҚЕЛАНИШ ЖАРАЁНИ

Authors

  • Г.З.Узакова ФарДУ хорижий тил ва адабиёти факультети укитувчиси

Abstract

Когнитология фанининг пайдо бўлиш санасини 1956 йилдан деб ҳисоблаётган мутахассислар (Muers, Brown 1986) унинг асосий вазифасини ақлий тасаввур қоидалари ва мантиқий хулосалар қонуниятларига таянган ҳолда табиий тил тизимини «қайта ишлаш»нинг талабга ва ҳақиқатга мос назариясини яратишда кўрадилар. Демак, cognition (когнидия), яъни билиш фаолияти ахборот (маълумот)ни қабул қилиш, такдим этиш ва яратиш ҳаракатларини қамраб олади. Бу турдаги ҳаракатлар ижроси лисоният заҳираларидан озука олади, бевосита ёки билвосита лисон билан алоқада бўлади. Инсоннинг билиш қобилияти унинг лисоний қобилияти билан ҳамоҳангдир. Ўтган асрнинг бошларида олмон файласуфи (кейинчалик АҚШда яшаб ижод қилган) Эрнест Кассирер инсоннинг билиш фаолиятига борлиқни худди кўзгудек акс птирувчи эмас, балки предметларнинг ички ёки ташқи моҳиятини акс эттирувчи ҳодиса сифатида қаралиши лозимлигини уқтиради.

Downloads

Published

2022-12-12