МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИГА МСТВ (МОЙЛАШ-СОВУТИШ ТЕХНОЛОГИК ВОСИТАСИ) НИНГ УМУМИЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.

Authors

  • Жалилов Рахимжон Андижон машинасозлик институти ассистенти.
  • Oхунжонов Анваржон Андижон машинасозлик институти катта ўқитувчиси
  • Каримов Рустамжон Андижон машинасозлик институти катта ўқитувчиси

Keywords:

эмульсия, Аэрозоллар, Деионлашган, пропеллентлар, фреонлардан, Минерал мой, Функционал қўшимчалар, износ ингибиторлари, эмульгаторлар, биоцидлар, коллоид тизимлар.

Abstract

Мақсади. МСТВ таркибига майда сочилувчан кукун кўринишидаги қаттиқ мойлаш материаллари киритиш (кўпинча бу графит ёки молибден икки сульфиди, кам ҳолларда эса молибден диселениди). Қўшимчаларни ҳам суюқ, ҳам пластик мойлаш материалларига киритишни усулларини кўриб чиқиш. Суюқ оқувчан МСТВларда бундай кўшимчаларнинг чўкишини олдини олиш қийин бўлганлиги сабабли уларга кўпгина вазиятларда консистент мойлаш таркибларини ўрганиш.

Усуллари. Ишқаланишга ва қирилишга қарши қўшимчаларни киритиш орқали таъминланадиган мойлаш таъсирини ҳисоблаш қабул қилинган. Қўшимчаларнинг ишқаланишга қарши таъсири соф реологик бўлиши мумкин. Бунда монокристал юзаларида бир текис микрорельеф олишни таъминловчи асбобни эркин тебранишларини камайиши кузатилади.

Натижалари. Олинган натижаларга кўра, жилвирлаш операцияларида МСТВ иссиқлик ҳосил қилиш ва иссиқликни узатиш жараёнларида фаол қатнашади. Якунловчи ижобий эффектни шартли равишда тўқнашиш вақтида кечадиган бир неча бирламчи эффектларга бўлиш мумкин. Биринчи эффект жилвирлаш асбобининг заготовкага ишқаланиш кучини камайтириш ва бу орқали тўқнашиш соҳасида иссиқлик ҳосил бўлишини камайтиришдан иборат. Иккинчи эффект конвектив иссиқлик алмашинуви бўлиб, у жилвирлаш соҳасидаги иссиқликни чиқариб ташлашни таъминлайди. Учинчи эффект таъсири жилвирлаш тезлиги муайян ва етарлича катта қийматдан (60-90 м/с) кўп бўлмаган шароитда ўзини кўрсатиб, қайнаши ва тўқнашиш соҳасидаги энегриянинг бир қисмини чиқариб юборади. Тўртинчи эффект МСТВ ва жилвирлаш соҳаси ўртасидаги иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобига иссиқлик алмашинувидан иборат. Кўрсатиб ўтилган эффектларнинг тахминий улуши жами ҳосил бўлган иссиқликнинг 9%, 5%, 19% ҳамда 4% на ташкил қилиб, қолган иссиқлик жилвирлаш жараёни қатнашчилари ўртасида тақсимланади ва қуйилаётган МСТВ билан чиқариб юборилади. Бир қатор ишларда кўрсатилганки, этиленгликолнинг сувдаги 8-12% ли қоришмаси энг яхши совутиш хусусиятларига эга экан.

Хулоса. Максимал мақбуллашган функционал хоссаларга эга МСТВ ни қўллаш орқали шиша ва бошқа юқори қаттиқликка эга ҳамда мўрт металмас материалларга (минерал керамика, монокристалли яримўтказгич) абразив ишлов бериш сифатини сезиларли ошишига эришиш мумкин.

Downloads

Published

2023-04-11