ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ АМАЛИЁТИ ВА НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Нилуфар Менгқобиловна Худайбердиева

Keywords:

Қишлоқ хўжалиги, инвестицион лойиҳалар, инвестициялар динамикаси, ҳудудий тақсимот, самарадорлик кўрсаткичлари, инновацион технологиялар, молиялаштириш механизмлари, SWOT-таҳлил, давлат-хусусий шериклик

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш амалиёти ва уларнинг натижалари таҳлил қилинган. 2015-2023 йиллар оралиғидаги статистик маълумотлар асосида инвестициялар динамикаси, лойиҳаларнинг асосий йўналишлари ва ҳудудий тақсимоти ўрганилган. Тадқиқот натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестицион фаолиятнинг ижобий тенденциялари аниқланган бўлиб, шу билан бирга мавжуд муаммолар ҳам кўрсатиб ўтилган. Хусусан, ҳудудий номутаносиблик, технологик қолоқлик, кадрлар масаласи ва молиялаштириш муаммолари таҳлил қилинган. Мақолада ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалигида инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш йўллари кўрсатилган.

Downloads

Published

2024-07-31