ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ТАҲЛИЛИ: МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ МИСОЛИДА
Keywords:
қимматли қоғозлар бозори, фуқаролик кодекси, бозорни ҳуқуқий тартибга солиш, МДҲ давлатлари.Abstract
Хорижий тажрибани ўрганиш самарали тадқиқотларнинг, жумладан, қонунчиликни такомиллаштириш соҳасидаги илмий ишларнинг энг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу мақолада қимматли қоғозлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масаласи бўйича қўшни мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлил қилишнинг умумлашмалари ва асосий натижалари келтирилган. Хусусан, асосий ўрганиш предмети қимматли қоғозлар тушунчаси ва турлари; қимматли қоғозлар билан боғлиқ муносабатларни фуқаролик кодекси ва махсус қонунлар орқали тартибга солиш нисбати; шунингдек, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонун ҳужжатларининг замонавий воқеликларга мувофиқлиги даражаси каби мезонлар орқали ўрганилган.