ЎЗБЕК ВА ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚЛАРИ ЗАРГАРЛИК МАДАНИЯТИДАГИ ЎХШАШЛИКЛАР ВА ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР
Keywords:
заргарлик буююмлари, урф-одатлар, этнография, миллат, этнос, ҳунармандчиликAbstract
Халқларнинг тарихи ва маданияти, жумладан, жаҳон цивилизациясида из қолдирган туркий халқларнинг тарихий-этнографик қадриятларини ўрганиш, Марказий Осиё водийсини мерос қилиб олган аждодларимизнинг бой маданий қадриятлари сирларинидан баҳраманд бўлиш- бугунги кунда этнология олдида турган энг долзарб масалалардан биридир.
Ушбу мақолада ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг анъанавий маданияти намуналаридан бири бўлган-заргарлик ҳунармандчилиги ва ундаги умумийлик ва ўзига хос жиҳатлар муҳокама қилинади. Бундай масалаларни ўрганиш халқлар ўртасида ўзаро тушуниш ва маданий ҳамкорликка эришишга катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.