ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИДА ЮКЛАМАЛАРНИНГ СЕМАНТИК ВА ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
юкламалар семантикаси, прагматика, контекст, нутқий акт, пресуппозицияAbstract
Сўнгги йилларда тилнинг коммуникатив-дискурсив томонига эътиборнинг кўчайиши билан юкламаларнинг функцияси кенгайиб, гапнинг семантик тузилишига таъсир этувчи сўзлар сифатида ўрганилмоқда. Юкламалар гапда ҳар хил семантик, коммуникатив, прагматик ва стилистик вазифаларни бажаради. Индикатив бўлмаган сўзлар қаторига кирувчи юкламаларнинг конкрет маъноси – денотати фақат контекстда, маълум нутқ вазиятида ойдинлашади. Мақолада қорақалпоқ тилидаги юкламаларнинг семантик ва прагматик хусусиятлари тадқиқ этилган.